...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёдаги ўта қуролланган ягона ҳарбий кема қайси давлатда?


17:37, 25.07.2018 Бу қизиқ
 16 037

Кема “Циркон” ва “Кинжал” такомиллаштирилган гипертовушли ракеталари билан қуроллантирилган.

Россиянинг Петербург шимолий лойиҳа-қурувчи бюроси томонидан такомиллаштирилган махфий “Лидер” номи остидаги ҳарбий кема – дунёдаги ўта қуролланган ягона эсминец бўлиши мумкин. Бу ҳақда, “Military Watch” журнали хабар беради.
 
Маълумотга кўра, “Лидер” ҳарбий кемаси С-500, С-350, “Редут” зенит ракета мажмуалари, “Панцирь-М” ракета-артиллерия мажмуаси, “Калибр” қанотли ракеталари ҳамда “Циркон” ва “Кинжал” такомиллаштирилган гипертовушли ракеталари билан қуроллантирилган.
 
Россия расмийларининг сўзларига кўра, бўлажак эсминецнинг сув сиғими 10 минг тоннадан 15 минг тоннагача бўлади. Шунингдек, Россия Ҳарбий денгиз флоти Бош қўмондонининг сўзларига кўра, ушбу кема ядро энергетикали ускуналар билан жиҳозланган.
Санжар Жўра

Теглар:Эсминец ҳарбий кема ракета 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!