...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дуров Telegram қисматига ойдинлик киритди


16:19, 29.03.2018 Технология
 6 072

Тошкент вақти билан 16:00 дан ўтганда Telegram фаолияти қайта тикланди.

Telegram ижтимоий тармоғи яратувчиси Павел Дуров ҳозирги вақтда мессенжерда ички муаммолар бўлаётганини тан олди. Дуров бу ҳақда Twitter’даги саҳифасида маълум қилган.
 
“Европада жойлашган сервер кластерларидаги электр тармоғининг узилиши шундай муаммоларни келтириб чиқарди.
 
Ҳозирда ушбу муаммони бартараф этишга ҳаракат қиляпмиз, аммо барчаси маълумотлар базаси таъминотчисининг ускунани қанча вақтда таъмирлашига боғлиқ бўлиб қолади”, дея ёзади Дуров.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, мессенжер расмийлари Европа, Яқин Шарқ ва МДҲ мамлакатларидаги фойдаланувчилари тармоқга уланишда ноқулайликларга дуч келишаётганини тасдиқлашганди. Тармоқдаги носозликлар бугун Тошкент вақти билан 11:00 дан бошлаб кузатилмоқда.

Маълумот учун, мессенжердаги узилиш охирги марта шу йилнинг февраль ойида ҳам кузатилганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Telegram Павел Дуров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!