...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕИ Россияга нисбатан санкцияларни узайтирди


15:40, 13.09.2018 Олам
 1 362

Расмий Москва мазкур ҳолга ўз муносабатини билдирди.

Европа Иттифоқи Россияга қарши индивидуал санкцияларни узайтирди. Санкциялар 2019 йил 15 мартгача амалда бўлади. Улар банк ҳисобларини музлатади ва Европа мамлакатларига боришни чеклайди.
 
Расмий Москва бу ҳолга ўз муносабатини билдираркан, Россия ўз йўлидан ривожланаётганини ва санкцияларга эътибор қаратмаслигини таъкидлаган.
 
Маълумот учун, 2014 йил мартда ЕИ Украина ҳудудий яхлитлигига таҳдид солаётган россия ва украиналикларга нисбатан тақиқ жорий қилганди. Шундан бери улар мунтазам равишда 6 ой муддатга узайтириб келинади.
 
Шу билан бирга санкция рўйхати Украина фуқаролари, Донецк ва Луганск Халқ Республикалари раҳбарлари ва россиялик сиёсатчилар, жамоатчилик арбоблари ҳисобига доимий равишда кенгайиб келади. Ҳозирда рўйхатга 155 киши ва 44 та ташкилот киритилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Еропа Иттифоқи Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!