...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эктор Купер: “Мендан мўжиза кутмасликни сўраган эдим”


19:38, 07.09.2018 Спорт
 5 844

“Футболчилар бир-бирларини тўлиқ тушуна бошлашса, натижалар ҳам яхшиланиб боради”, дейди Купер.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Сурияга қарши ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин хусусида фикрларини билдирди.
 
Эктор Купер: Биринчи ўйиндан мухлислар ғалаба кутиши табиий ҳол. Биз ҳам ушбу ўйинда ғалаба учун майдонга тушган эдик. Афсуски айрим вазиятларда омад етишмаган бўлса, бошқа вазиятларда ўйинчиларнинг хали бир-бирини тўлиқ тушунмагани панд берди. Йигитлар ҳали машғулотларда фаоллик билан қатнашиб, ўз сўзларини айтишларига ишонаман.
 
Кечаги матбуот анжуманида мендан мўжиза кутмаслигингизни сўраган эдим. Бу ўйиндан якуний хулоса чиқармаслигингизни сўрардим. Биз бу ўйинда химояни синаб кўрган бўлсак, бошқа ўйинларда бошқача тактикаларда тўп сурамиз. Осиё кубогига қадар ўйин услубимиз шаклланади.
 
Менинг бу ўйиндаги асосий мақсадим футболчиларнинг майдонда қандай ҳаракат қилишини кузатиш эди. Ўйинимизда камчиликлар бор албатта. Лекин бир нарсани яна бир бор таъкидлаб ўтишни истардимки, ўртоқлик учрашувларида мен учун асосийси натижа эмас балки турли тактик синовларни ўтказишдир.
 
Футболчилар бир-бирларини тўлиқ тушуна бошлашса, натижалар ҳам яхшиланиб боради. Ўйин услубига киритган янгиликларим ҳақида гапирадиган бўлсам, биз машғулотларни тўғри ҳимояланишдан бошлаяпмиз. Эрон билан ўйинда биз янги тактикада тўп сурамиз, Сурияга қарши ўйинда майдонга тушмаган футболчиларни ҳам синаб кўрамиз.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Эктор Купер Ўзбекистон МТЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!