...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ельцин нега Путинни вориси этиб танлаганини Клинтонга айтган


10:06, 31.08.2018 Бу қизиқ
 14 857

Россиянинг биринчи президенти АҚШнинг ўша вақтдаги президенти Билл Клинтон билан суҳбатлашган.

Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин 1999 йил сентябрь ойида АҚШнинг ўша вақтдаги президенти Билл Клинтон билан суҳбатда нега айнан Владимир Путинни ўзининг вориси қилиб танлаганини маълум қилган.
 
Икки давлат раҳбарларининг телефон мулоқотидан ёзиб олинган стенограмма Билл Клинтон номидаги Президент кутубхонаси сайтида эълон қилинди.
 
Ушбу материалларга кўра, Ельцин телевидения орқали Путинни ўзининг вориси этиб танлаганини эълон қилганидан бир ой ўтгач, Клинтон билан суҳбатлашган.
 
Мулоқот давомида  Елцин вориси ким эканини ва тез орада Клинтон ва Путин танишишларини айтган.
 
“2000 йилда Россия президенти ким бўлиши мени кўп ўйлантирди. Ва ниҳоят, мен Путинни учратиб қолдим. Унинг таржимаи ҳоли, қизиқишлари ва чеврасини ўргандим. Ўрганишлар давомида бу одамнинг мустаҳкамлиги ва назоратида нималар бўлаётганидан доим бохабарлигини билдим. Шунингдек, у синчков, кучли ва жуда мулоқотга киришимли. Путин ўзининг шериклари билан яхши муносабат ва алоқаларни ўрната олади. Ишонаманки, сиз уни юқори малакали одам сифатида кўрасиз”, деган собиқ Россия президенти.
 
Ўша телефон мулоқотида Ельцин 2000 йил сайловда Путин номзоди қўллаб-қувватланишига ишонч билдирган.
 
Маълумот учун, 1999 йил 9 август куни Россиянинг ўша вақтдаги президенти Борис Ельцин Сергей Степашина ҳукуматини истеъфога чиқаришини маълум қилган ва Думадан Владимир Путинни Бош вазир сифатида тасдиқлашни сўраган. Ельцин унда ўзининг ворисини кўраётганини ва Путин жамиятни мустаҳкамлашга қодирлигини таъкидлаган.
 
Ўша куниёқ Владимир Путин Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Борис Ельцин Владимир Путин Билл Клинтон Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!