...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди “Qalampir.uz”нинг велосипеди бор


13:40, 25.06.2018 Спорт
 2 149

Мусобақада 20 дан зиёд оммавий ахборот воситаларининг 40 нафарга яқин журналистлари иштирок этди.

Кеча, 24 июнь куни Ўзбекистон велоспорт федерацияси томонидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида веломарафон ўтказилди.


 
Мусобақада Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган 20 дан зиёд давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситаларининг 40 нафарга яқин журналистлари иштирок этди. Шу қаторда “Qalampir.uz” интернет нашри журналистлари ва ходимлари ҳам ушбу марафонда фаол бўлдилар.


 
Тадбирни таниқли футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев очиб берди.


 
Мусобақа икки босқичда бўлиб ўтди. Яъни, дастлаб хотин-қизлар 4 км масофа, эркаклар эса 6 км масофани босиб ўтиш бўйича беллашдилар.
 
Аёллар ўртасида 1-ва 2-ўринни “Sport” телерадиоканали ходимлари Лобар Саидова ва Чарос Ғайратова эгаллади. “Uzreport TV” телеканали ходими Азиза Розмуродова 3-ўринга лойиқ кўрилди.


 
Эркаклар ўртасидаги баҳсда “Qalampir.uz” интернет нашри ходимлари энг етакчилар қаторида бўлди. Жумладан, 1-ўринни “Qalampir.uz” интернет нашрининг айни дамда Ўзбекистонда бўлиб турган Туркиядаги мухбири Окан Караяс қўлга киритди. 2-ўринни журналист Шаҳбоз Шаропов эгаллади. 3-ўрин эса “Qalampir.uz”нинг контент-менежери Айюбхон Зиннуров эгаллади.


 
Ўзбекистон велоспорт федерацияси ғолибларга диплом ва эсдалик совғаларини тақдим этди. Йил давомида федерация фаолиятини фаол ёритиб келгани учун “Qalampir.uz”га велосипед совға қилинди. 

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Веломарафон Ўзбекистон велоспорт федерацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!