...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энг сердаромад актрисалар кимлиги эълон қилинди


13:17, 17.08.2018 Шоу-бизнес
 14 261

“Forbes” журнали бир йил давомида энг кўп даромад топган актрисаларни эълон қилди.

“Forbes” журнали Скарлетт Йоханссонни ўтган бир йил давомида энг кўп даромад топган актриса деб эълон қилди. Актриса 2017 йил июндан 2018 йилнинг аналогик давригача 40,5 миллион АҚШ доллари ишлаб топган.
 
Нашрнинг ёзишича, Йоханссон учун “Қора бева” фильмида Қасоскорлар қаторидаги рус жосуси роли омадли бўлган ва актрисанинг даромадини оширган.
 
Иккинчи ўринда ўтган бир йил давомида 28 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад олган Анжелина Жоли қайд этилган. “Қарға тусли аёл 2” фильмидаги роли сабаб актриса шу даражада катта фойдани қўлга киритган.
 
“Дўстлар” телесериали юлдузи Женнифер Энистон ўтган йилга нисбатан бир поғона пастлаб, учинчи ўринни эгаллаган. Унинг даромади 19,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилган. Кучли бешликни Женнифер Лоуренс ва Риз Уизерспун якунлаган.
 
Маълумот ўрнида, 2017 йилда мазкур рейтингда биринчиликни актриса Эмма Стоун эгаллаган. У 12 ой давомида 26 миллион АҚШ доллари ишлаб топган. Ўтган йили Скарлетт Йоханссон ушбу рейтингда бешинчи ўринда қайд этилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Forbes Скарлетт Йоханссон Анжелина Жоли Женнифер Энистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!