...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энг узун шишали кўприк қаерда? (видео)


17:06, 13.08.2018 Бу қизиқ
 3 739

Хитойдаги энг узун шишали кўприк икки қояни бирлаштириб туради.

Дунёда сайёҳларни жалб қилиш бўйича ҳайратланарли муҳандислик кашфиётлари яратилиб келинади. Шундай ажойиботлардан бири 2016 йилда хитойлик муҳандислар томонидан барпо этилди. Ушбу кўприк 2017 йилнинг декабрь ойида фойдаланишга топширилган.








 
Кўприк Хитойнинг Хэбэй провинциясида жойлашган. Унинг узунлиги ярим километр. У дунёдаги ягона энг узун шишали кўприк саналади. Мазкур кўприк мамлакатдаги водийлардан бирининг икки қоясини бирлаштириб туради. Унинг баландлиги 218 метр.









Ушбу кўприк бир вақтнинг ўзида 2000 кишини кўтара олиши мумкин. Кўприкдан ўтаётганда одамлар ўзларида ҳайрат, қўрқув ва ҳадик каби ҳисларни туйишади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёдаги энг узун осма кўприк ҳақида хабар берган эдик.
Санжар Жўра

Теглар:Шишали кўприк Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!