...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эркак автомобилда одамларни босиб кетди


14:23, 15.10.2018 Олам
 10 717

Воқеа йўл юзидаги ноқонуний иншоотларни бузиш вақтида содир бўлган.

Бугун, 15 октябрь куни Хитойнинг шарқий провинцияси Цзянсудаги Янчжоу шаҳрида эркак енгил автомобилда бир гуруҳ одамларни босиб кетди. Натижада камида бир киши ҳалок бўлган, тўққиз нафари жароҳатланган.
 
Фавқулодда ҳолат шаҳарнинг Гуанлин туманида йўл юзидаги ноқонуний объектларни бузиш вақтида содир бўлган. ОАВ маълумотига кўра, йўл юзидаги иншоотларнинг бир ёки бир нечтасининг эгаси бўлган эркак ва ишчилар ўртасида можаро келиб чиққан.
 
Интернетда тарқалган видеода қора рангли енгил автомобиль катта тезликда келиб, формадаги ишчиларни уриб кетганини кўриш мумкин. Машина бошқарувида бўлган Вэй исмли эркак полиция томонидан қўлга олинган.
 
 

Ҳолат юзасидан бошқа маълумотлар айтилмаган. Текширув ишлари олиб бориляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хитой ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!