...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага бокс федерацияси вице-президенти лавозимидан олиниши мумкин


18:27, 01.02.2019 Жамият
 4 470

Тошматовнинг лавозимдан озод этилишига МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов билан ўзаро келишмовчилик сабаб бўлиши мумкин.

Эртага, 2 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон бокс федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади.
 
МОҚ расмий сайтида маълум қилинишича, тадбир давомида ташкилий масалалар кўрилади. Шунингдек, раҳбарият таркибида ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда.
 
QALAMPIR.UZ тўплаган маълумотларга қараганда, Ўзбекистон бокс федерациясининг биринчи вице-президенти лавозимида ишлаб келган Шерзод Тошматов истеъфога чиқарилади.
 
Маълумот ўрнида, Шерзод Тошматов 2014 йилнинг ноябридан буён Ўзбекистон бокс федерациясида фаолият юритиб келмоқда. Федерация президенти лавозимида эса 2014 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири  ўринбосари Очилбой Раматов ишламоқда.
 
Спорт соҳаси вакиллари ва ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга қараганда, Тошматовнинг лавозимдан озод этилишига МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов билан ўзаро келишмовчилик сабаб бўлиши мумкин. 
 

Теглар:Шерзод Тошматов Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон бокс федерацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар