...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага ҳам ёз ёзлигини қилади


17:29, 13.08.2018 Бу қизиқ
 3 383

Ёзнинг сўнгги ойи ҳам ўрталаб қолди. Об-ҳавода ҳам баъзи ўзгаришлар бошланди.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 14 август куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+20, кундузи +35...+37 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +17...+22, кундузи +31...+36 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +33...+38 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +34...+39 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +34...+39 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +12...+17, кундузи эса +24...+29 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!