...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европача ёндашув! Севара Назархон янги мусиқий альбомининг тақдимотини ўтказди


21:25, 14.01.2019 Шоу-бизнес
 3 667

Ёпиқ тақдимот маросими катта концерт дастури тарзида ташкил этилган бўлиб, унда фақатгина таклиф этилган меҳмонларгина иштирок этди.

Тошкентдаги “Hyatt regency” меҳмонхонаси тантаналари зали яқин ўртада бу қадар катта шоуга гувоҳ бўлмагани аниқ. Қора либосдаги юлдузлар, таниқли актёр ва актрисалар, Тошкентнинг энг кибор мусиқа ихлосмандлари кеча, 13 январь куни “Hyatt regency” меҳмонхонасига тўпландилар. Шу куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархоннинг янги мусиқий альбоми тақдимот маросими бўлиб ўтди. 

Ёпиқ тақдимот маросими катта концерт дастури тарзида ташкил этилган бўлиб, унда фақатгина таклиф этилган меҳмонларгина иштирок этди. 





Севара Назархон ижодининг янги босқичини бошлаб берган ушбу альбом тақдимотида хонанда жами 11 та қўшиқ куйлади. Альбомдан ўрин олган ушбу қўшиқларнинг учтаси аввал мухлисларга тақдим этилган. Қолган 8 таси эса тандирдан эндигина узилган.

Севара Назархон мазкур альбомни яратишда профессионал, сўзнинг қадрини билан, қийматини юқори баҳолаган шоирлар билан ишлаган. Эркин Воҳидов, Усмон Азим, Бобур Бобомурод, Муслимбек Йўлдошев, Энахон Сиддиқова шулар жумласидандир. 





Альбом тақдимотида маданият ва санъат соҳасининг таниқли намояндалари - хонандалар Озода Нурсаидова, Манзура Йўлдошева, Шаҳзода, Райҳон Ғаниева, Нилуфар Усмонова, Жаҳонгир Отажонов, Лола Аҳмедова, Шаҳло Аҳмедова, актрисалар Лола Элтоева, Шаҳзода Матчонова иштирок этдилар.

Тақдимотда Ўзбекистондаги кўплаб миллионер оилалар вакиллари ҳам қатнашди. Улар орасида россиялик таниқли миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни Ганя Усмонова ҳам бор эди.





Теглар:Севара Назархон 2019 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!