... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Фанлар академияси қошида янги институт ташкил этилди


18:59, 10.07.2018 Жамият
 1 388

Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Андижон вилоятларида институтнинг филиаллари ташкил этилди.

“Иммунология ва инсон геномикаси соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион ишларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Norma.uz” хабар бермоқда.
 
Қарорга мувофиқ, Республика иммунология илмий маркази Иммунология ва инсон геномикаси институти этиб қайта ташкил этилди ва Фанлар академияси тасарруфига ўтказилди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Андижон вилоятларида институтнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган филиаллари ташкил этилди.
 
Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
 
  • биотиббиётнинг умумжаҳон ютуқлари билан ўзаро боғлиқ, иммуногеном технологияларнинг кенг спектри ишлаб чиқилишини таъминловчи комплекс тадқиқотларни амалга ошириш;
  • онкологик, аутоиммун ва метаболик патологияларда аутоиммун-яллиғланиш жараёнларини шакллантиришнинг тизимли иммунологик, геномик ва ҳужайра-молекуляр механизмларининг умумийлиги ва фарқлари тўғрисида янги тасаввурларни ўрганиш ва таърифлаш;
  • маҳаллий хом ашёдан тайёрланган иммунотроп дори воситаларини ўрганиш мақсадида янги фармацевтика технологияларини ишлаб чиқиш учун тизимли иммунология ва геномиканинг ютуқларидан фойдаланиш;
  • халқаро талабларга мувофиқ мультиомилли (бирикмали) касалликларни диагностика қилиш ва даволаш учун янги иммунобиогенетик, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқишда таҳлилий ва технологик асосларни яратиш;
  • иммунология, тиббий генетика соҳасида ва улар билан боғлиқ йўналишларда юқори малакали ёш мутахассислар ва олий малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш мақсадида фан ва таълимни интеграциялаш шаклларини такомиллаштириш;
  • инновацион илмий тадқиқотларни ривожлантирадиган янги дастур ва услубларни ишлаб чиқиш, ўқув жараёнини услубий таъминлаш, шунингдек Институт илмий ходимларининг соҳадаги олий таълим муассасаларининг таълим жараёнида фаол иштирок этишини таъминлаш.
 
Иммунология ва инсон геномикаси соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни, шунингдек инновацион ишларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Унда 9 та илмий йўналишни ривожлантириш назарда тутилган. Ҳужайра технологияларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Уларни ривожлантириш учун институтда янги бино барпо этилади. Хусусан, унда болалар ва катталардаги қандли диабет ҳужайра терапиясини ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий ва амалий тадқиқотлар ўтказилиши мўлжалланган.
 
Институт ҳузурида пулли асосда Фанлар академияси, Соғликни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг иммунология ва инсон геномикаси соҳасида мутахассислар малакасини оширадиган ва уларни қайта тайёрлайдиган ихтисослашган марказ ташкил этилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Фанлар академияси Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар