...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниевга ёқут кўзли орден топширилди. Нега?


10:42, 04.02.2019 Жамият
 10 918

Шуҳрат Ғаниевга ёқут тошли “Ватанга хизмат” ордени топширилди.

Собиқ иттифоқ қўшинларининг Афғонистондан чиқарилганига 30 йил тўлиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги “Туркистон” саройида Афғон уруши қатнашчиларининг бир гуруҳи бриллиант ва ёқут тошли орденлар билан мукофотланди.


 
Тадбирда МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари Кенгаши ҳузуридаги жангчи-байналмилалчилар ишлари бўйича қўмита раиси Александр Ковалёв иштирок этган.  

Мукофотланганлар орасида Ўзбекистон VETERAN жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси раҳбари Талъат Мурадов, Ўзбекистон Мудофаа вазири ўринбосари, Қуролли кучлар академияси раҳбари генерал-майор Азиз Икрамов, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофиржон Мирзаев, Президент администрацияси ходими Шавкат Аҳмедов, Фарғона вилояти ҳокими,  Афғонистон уруши фахрийси Шуҳрат Ғаниев ҳам бор.
 


Булар орасида Тальат Муродов ва Шавкат Аҳмедовга бриллиант тошли, Азиз Икрамов, Ғофиржон Мирзаев ва Шуҳрат Ғаниевга ёқут тошли “Ватанга хизмат” ордени топширилди.

 

Қимматбаҳо тошли орденларни ўз эгаларига топширган Ковалёв сўзи якунида Афғонистондан совет қўшинлари чиқарилгани 30 йиллиги муносабати билан Москвада ўтказиладиган тантанали тадбирга ўзбекистонликларни таклиф этган. 
 

Теглар:Шуҳрат Ғаниев Азиз Икрамов Ватанга хизмат Афғон уруши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар