...
МЕНЮ
ONLINE TV

Феруза Жуманиёзова ва Асилбек Нигматовнинг лицензияси қайтарилди


14:24, 27.09.2018 Шоу-бизнес
 4 080

Сардор Раҳимхон ва Тоҳир Усмонов мана, 4 ойдирки лицензиясиз қолмоқда.

Жорий йилнинг 31 май куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган кўрсатган артист Сардор Раҳимхон, хонандалар Асилбек Нигматов, Феруза Жуманиёзова ҳамда Тоҳир Усмоновнинг лицензияларини муддатидан аввал тўхтатган эди.
 
“Ўзбекконцерт”дан “Qalampir.uz”га маълум қилишларича, хонанда Феруза Жуманиёзова ҳамда Асилбек Нигматовнинг лицензиялари қайтарилган.
 
Қолган икки таниқли хонандалар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ва Тоҳир Усмонов мана, 4 ойдирки лицензиясиз қолмоқда.
 
Юқорида номлари келтирилган хонандаларнинг лицензиялари “Ўзбекконцерт” ДМ раҳбарияти томонидан ўтказилган йиғилишга беписанд қараб, унда иштирок этмагани учун олиб қўйилган эди. Бугун, 27 сентябрь куни “Ўзбекконцерт”да навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтади. Қизиқ, бу сафар кимлар лицензияси билан хайрлашар экан? 

Теглар:Феруза Жуманиёзова Асилбек Нигматов Сардор Раҳимхон Тоҳир Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!