...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Ўзбекистонда илк бора халқаро веломарафон ташкил этилди


22:16, 03.06.2018 Спорт
 1 142

Велопойгада 400 нафарга яқин иштирокчи қатнашди.

Ўзбекистонда илк бора “3 июнь – Бутунжаҳон велосипед куни”га бағишланган веломарафон ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон велосипед спорт федерацияси “Qalampir.uz”га маълум қилди.
 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан “3 июнь – Бутунжаҳон велосипед куни” деб белгиланган. Шу муносабат билан, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан илк бора Тошкент шаҳридаги “Ашхобод” боғида веломарафон бўлиб ўтди.
 
Велопойгада Ўзбекистонда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари, чет эл ташкилотлари ходимлари ва ҳаваскорлар, жами 400 нафарга яқин иштирокчи қатнашди. Улар деярли 4,5 км масофани босиб ўтдилар.
 
Велопойганинг очилиш маросимида Туркманистонинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Шири Шириев сўзга чиқиб, мазкур мусобақа мамлакатлар ўртасидаги ўзаро дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда, спорт соҳасида туризмни ривожлантиришда, велосипед спортини оммавийлаштиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий вакили Елена Фрейзер, Ўзбекистонда спортга бўлган эътиборнинг юксаклиги, бугунги тадбир ҳам катта байрам сифатида ташкиллаштирилганлигини таъкидлади. Велосипеднинг соғлиқ, табиат ва жамият учун қанчалик фойдали эканлиги ҳақида гапирди.
 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов бугунги байрам билан барчани табриклади. Велоспортни Ўзбкистонда оммавийлаштириш борасида керакли ёрдамни кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлади.













Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Веломарафон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!