... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Тошкентдаги Жасорат майдонини кўрсангиз, танимайсиз!


18:08, 11.07.2018 Жамият
 3 336

Президент ташаббуси билан қайта таъмирланган майдон кеча, 10 июль куни фойдаланишга топширилди.

Бундан 22 йил аввал, 1966 йилнинг 26 апрель кунида Тошкент шаҳрида юз берган кучли зилзилани акс эттирувчи Жасорат майдони тўлиқ тубдан таъмирланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг халқ қабулхоналарига аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар, талаб ва истакларни инобатга олган ҳолда Президент ташаббуси билан қайта таъмирланган майдон кеча, 10 июль куни фойдаланишга топширилди.




 
Рафиқаси ва фарзандларини зилзиладан ҳимоя қилаётган эркак акс эттирилган монумент атрофидаги майдон ободонлаштирилиб, хушбўй гуллар экилди, замонавий ёритгичлар ҳамда қулай ўриндиқлар ўрнатилди.

Шу тариқа пойтахт аҳолиси ва меҳмонлар оилавий ҳордиқ чиқариши мумкин бўлган масканлар сони яна биттага кўпайди.







“Фарзандларим билан қайта таъмирланган Жасорат майдонинида сайр қилиб юрибмиз. Бу ерда оилавий ҳордиқ чиқариш учун яратилган шароитлар бизни қувонтирди.  Ҳаммадан ҳам болалар хурсанд. Негаки энди уларнинг мириқиб сайр қилиш мумкин бўлган хушманзара гўшалар сони биттага кўпайди. Майдонни аҳоли фойдаланиши учун қисқа муддатда таъмирлаб берган мутасаддиларга миннатдорчилик билдираман, оилам билан дуо қиламиз”, дейди фарзандлари билан майдонда сайр қилаётган Шаҳло Сатторова.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жасорат майдони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар