...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ғафур Раҳимов ва унинг турмуш ўртоғи товламачаликда айбланиб, ИИВ томонидан қидурувга берилди


14:02, 16.06.2018 Жамият
 9 354

Раҳимов январда Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) га вақтинчалик президенти этиб тайинланган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) вақтинчалик президенти Ғафур Раҳимовни қидирувга берди. Бу ҳақда ИИВнинг расмий веб-сайти маълум қилган.
 
Маълумотга кўра, 1951 йил 22 июлда таваллуд топган Раҳимов Ғафур-Арслонбек Аҳмедович Ўзбекистон Жиноят Kодексининг 165-моддаси 3-қисми а-банди (товламачилик), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 228-моддаси 3-қисмида (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб қидирувга берилгани келтирилган.
 
Шунингдек, Ғафур Раҳимовнинг турмуш ўртоғи экани айтилаётган Лола Раҳимова ҳам Ўзбекистон ИИВ томонидан қидирувга берилган.
 
Унга кўра, 1967 йил 24 июнда туғилган Раҳимова Лола Жаббаровна Ўзбекистон Республикаси Жиноят Kодексининг 165-моддаси 3-қисми а-банди (товламачилик), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 228-моддаси 3-қисмида (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.
 
Маълумот учун, Ғафур Раҳимов шу йилнинг 27 январ куни Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) га вақтинчалик президенти этиб тайинланган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ томонидан Россия ҳукуматига яқин ҳисобланган йирик тадбиркорлар ва мамлакатнинг бир нечта соҳаларига янги сакциялар жорий қилингани ва бу борада эълон қилинган “қора рўйхат” Россиядаги энг йирик тадбиркорлар ҳисобланган ўзбекистонлик Алишер Усмонов ва Ғафур Раҳимовлар ҳам қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ғафур Раҳимов Лола Раҳимова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар