... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Galaxy S9 ва S9+ нинг дахшатли нархлари маълум бўлди


17:36, 24.02.2018 Технология
 12 725

Энди модель стереодинамика ва гибрид равишда ўрнатилган идентификацияси билан жиҳозланган бўлиши эҳтимоли бор.

Яқин орада савдога чиқиши кутилаётган GalaxyS9 смартфонининг нархлари кутилганидан анча қиммат бўлиши тахмин қилинмоқда, бу ҳақда “androidinsider.ru” сайти хабар берди.
 
Galaxy S9 оддий конфигурациясининг нархи тахминан 840 еврони ташкил қилади. Табиийки, Galaxy S9+ нинг нархи Galaxy Note 8 нархидан кам бўлмайди ва 1000 еврога бориши мумкин.
 
Янги флагман нархининг бу даражада юқори бўлишига бир неча сабаблар бўлиши мумкин.
 
Биринчидан, энди модель стереодинамика ва гибрид равишда ўрнатилган идентификацияси билан жиҳозланган бўлиши эҳтимоли бор.



Иккинчидан, янги маҳсулоти камераси жиддий ўзгаришларга эга бўлган, яъни энди у ўзгарувчан апертура кўрсаткичларига эга, бу эса табиийки қиммат деталлардир.
 
Учинчидан эса, Galaxy S9+ да яна қўшимча камера ҳам бўлади, бу ҳам харажатларни оширган.
Қобилжон Раҳимжонов

Теглар:Galaxy S9 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!