...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan автомобиллари 20 % ҚҚСдан озод қилинади


14:09, 15.01.2019 Жамият
 10 104

Шунингдек, бу йил Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун акциз солиғи ҳам 5 фоиздан 3 фоизгача туширилади.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар 2019 йилда ҚҚСдан озод қилинади.
 
GM Uzbekistan томонидан 2019 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар 20 фоиз миқдорида  қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади. Шунингдек автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳам ҚҚСдан озод қилинади.
 
Ушбу тартиб Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил охирида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси бюджетининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсатгичлари ва 2020-2021 йилги бюджет йўналишлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида айтиб ўтилган.
 
Шунингдек, бу йил Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун акциз солиғи ҳам 5 фоиздан 3 фоизгача туширилади.
 
Маълумот учун, 2018 йилда Асака шаҳрида жойлашган GM Uzbekistan заводи 220 минг дона автомобил ишлаб чиқарди. Шунингдек, автомобил ишлаб чиқариш харажатларини 10-16 фоизга камайтиришга муваффақ бўлинди.
 

Теглар:ҚҚС GM Uzbekistan 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 8 285

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар