...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan Captiva ишлаб чиқаришни тўхтатади


15:22, 10.09.2018 Жамият
 6 955

Компания бу ҳақда расмий маълумот берди.

GM Uzbekistan Captiva ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бунга General Motors компаниясининг глобал стратегияси сабаб бўлган. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Ҳурматли харидорлар, General Motors компаниясининг моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясига мувофиқ, Chevrolet Captiva автомобилини GM Uzbekistan АЖ ишлаб чиқариш қувватларида йиғиш якунланишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
 
Шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга аризаларни рўйхатдан ўтказиш бугундан тўхтатилади.
 
GM Uzbekistan АЖ диллерлик корхоналари билан биргаликда Captiva русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар учун истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини йил оҳиригача тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди.
 
Таъкидлаш жоизки, Captiva автомобили Ўзбекистон бозорига кириб келганига роппа-роса 11 йил тўлди. Илк бор  Captiva автомобилини Ўзбекистонда йирик тармоқли йиғиш 2007 йилнинг октябрь ойидан бошланган. 2011 йилнинг сентябрь ва 2017 йилнинг февраль ойларида автомобилнинг янгиланган модели чиқарилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:GM Uzbekistan Captiva автомобиль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар