...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan Captiva ўрнига иккита йўл танламас ишлаб чиқаради


19:02, 05.02.2019 Жамият
 13 150

Янги турдаги автомобиллар 2019 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб ишлаб чиқарилиши мумкин.

GM Uzbekistan корхонаси Captiva ўрнини босиши лозим бўлган автомобилларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат“ АЖ раиси ўринбосари Азиз Шукуров 5 февраль куни матбуот анжумани вақтида маълум қилди, деб хабар берди “Халқ сўзи”.
 
Маълумотларга кўра, янги турдаги автомобиллар 2019 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб ишлаб чиқарилиши мумкин.
 
Ҳозирча айнан қайси турдаги моделлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши бўйича маълумот берилмади. Ҳозирча унинг кроссовер йўл танламас типда бўлиши аниқ.
 
Маълумот учун, GM Uzbekistan ўтган йилнинг сентябрь ойида Captiva ишлаб чиқаришни тўхтатганди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan ўз номини ўзгартираётгани хабар қилинганди.
 

Теглар:GM Uzbekistan 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 8 285

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар