...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулнора Каримова судда ютқазди


18:49, 16.08.2018 Жамият
 41 247

Каримованинг адвокати Швейцария банкларида музлатилган пулларнинг Ўзбекистонга қайтарилишига қарши шикоят топширганди.

Аввалроқ, Гулнора Каримованинг адвокати у билан учрашиш учун Тошкентга келгани ҳақида хабар берган эдик. Адвокат Грегуар Манжа мижози билан учрашиб, Швейцария прокуратураси Каримовага тегишли 800 миллион доллар пулни Ўзбекистонга қайтариш ҳаракатини бошлагани юзасидан шикоят аризаси топширишни муҳокама қилмоқчи эди.
 
Жорий йил 31 июль куни Швейцариянинг Жиноий ишлар бўйича федерааль суди Гулнора Каримованинг аппеляциясини бекор қилган. Мазкур қарор Каримовага тегишли деб тахмин қилингаан 800 миллион доллар пулни Ўзбекистонга қайтариш жараёнида муҳим қадам бўлган.
 
Женевалик адвокат Грегуар Манжа томонидан Жиноий ишлар бўйича федерааль судга берилган шикоят апелляциясида Федераль прокуратуранинг швейцар банкларида музлатиб қўйилган 800 миллион долларни мусодара қилиш ҳақидаги қарорига норозилик билдирилган.
 
Жорий йил 22 май куни Швейцария прокуратураси иккита ордер чиқарганди. Унда 2012 йил Женева ва Цюрихдаги банкларда музлатиб қўйилган 800 миллион долларнинг 686,7 миллион долларини Ўзбекистонга қайтариш назарда тутилганди.
 
Бундай қарор чиқарилишига Гулнора Каримова ишонган икки шахс: Гаяня Авакян ва Рустам Мадумаровларнинг иқрор бўлиб, берган кўрсатмалари асос бўлган. Улар бу пуллар Ўзбекистондан ўғирланганини тан олганлар ва қайтарилиши кераклигини айтганлар.
 
Шу билан бирга, Авакян ва Мадумаров уларга нисбатан очилган жиноий ишни Гулнора Каримова иши якунланмасидан ниҳоясига етказишларини сўраган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова жиноий иши бўйича тўлиқ расмий маълумотни эълон қилган эди. Унда қайд этилишича, ҳозирда 12 та хорижий давлат ҳудудида 1 млрд 394,1 млн АҚШ доллари, 63,5 млн евро, 27,1 млн фунт ва 18,5 млн франк миқдордаги маблағ легаллаштирилган.
 
Гулнора Каримованинг коррупция ва пулни ўзлаштириш билан боғлиқ жиноятларни содир этишдаги айби уюшган жиноий гуруҳ аъзолари Н.Содиқов, Р.Мадумаров, Ш.Собиров ва бошқаларнинг, гувоҳлар, жабрланувчиларнинг кўрсатувлари, уюшган гуруҳ назоратидаги 45 та хўжалик юритувчи субъектлар ва 16 та оффшор компаниялар фаолиятини текшириш материаллари, олинган ёзма ва ашёвий далиллар, экспертиза хулосалари ҳамда иш бўйича тўпланган бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган.
 
Гулнора Каримовага Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, 178, 182, 189, 228 ва 243-моддалари билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Гулнора Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар