...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гурбангули Бердимуҳамедов фавқулодда муҳим қарорни имзолади


16:49, 26.09.2018 Олам
 12 498

Гурбангули Бердимуҳамедов ушбу қарори билан аввал қабул қилинган икки қарор ўз кучини йўқотади.

Кеча, 25 сентябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2019 йил 1 январдан аҳолини тўлов эвазига имтиёзли нархларда электр энергия, газ, ичимлик суви ва ош тузи билан таъминлаш бўйича қарорни имзолади. Бу ҳақда “Золотой век” нашри хабар бермоқда.
 
Ҳужжатга кўра, 1992 йил 14 декабрда қабул қилинган аҳолининг электр энергия ва газдан бепул фойдаланиши тўғрисидаги ва 2003 йил 14 августдаги ушбу рўйхатга ош тузини қўшишни назарда тутувчи қарорлар ўз кучини йўқотди.
 
Таъкидланишича, бундай қарор давлатнинг барча жабҳаларда барқарор ривожланиши,ресурслардан тартибли фойдаланиш, шунингдек, ижтимоий имтиёзларни келажакда ҳам сақлаб қолиш мақсадида қабул қилинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркманистон Гурбангули Бердимуҳамедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!