...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқаро интернет тезлиги рейтингида Ўзбекистон пастлади. Пастлайдиям-да!


11:31, 17.09.2018 Технология
 5 286

Мазкур рейтингда Ўзбекистон салбий натижа қайд этиб, пастлаган.

2018 йил август ойи якунлари бўйича интернет тезлиги рейтинги (Speedtest Global Index) эълон қилинди. Рейтинг мобил ва симли интернет тезлигини ҳисобга олиб тузилган.
 
Мазкур рейтингда Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 109-ўринни эгаллади (9,63 Мбит/с).
 
Симли интернет тезлиги бўйича 116-ўринни (7,98 Мбит/с) эгаллади. Бу ўтган ойга нисбатан икки поғона паст дегани.
 
Мобил интернет тезлиги рейтингини Норвегия (63,13 Мбит/с) бошқариб турибди, кейинги ўринлардан Қатар (63 Мбит/с), Бирлашган Араб Амирликлари (56,6 Мбит/с) жой олди.
 
Симли интернет тезлиги бўйича аввалгидек Сингапур (189,38 Мбит/с) етакчи. Ундан кейин Исландия (147,13 Мбит/с), Гонгконг (139,58 Мбит/с) жой олган.

Теглар:Халқаро интернет тезлиги Интернет тезлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!