...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хавфли мафия бошлиғи қўлга олинди


21:25, 06.10.2018 Олам
 18 800

Унга 2006 йилда юз берган учта шафқатсиз қотиллик айби қўйилмоқда.

Италиянинг Сицилия оролида мамлакат полицияси Европол ҳамкорлигида хавфли мафиялар рўйхатида бўлган жиноятчилардан бирини қўлга олди.
 
Исми ошкор қилинмаётган мафия бошлиғини Италия полицияси 2016 йилдан буён қидириб келган. Унга 2006 йилда Италиянинг шимолида юз берган учта шафқатсиз қотиллик айби қўйилмоқда.
 
Полициянинг маълум қилишича, мафия бошғили Европа Иттифоқидаги бошқа жиноий гуруҳлар билан яқин алоқада бўлиши мумкин.
 
Қўшма операция Италиянинг Eurosearch дастури доирасида амалга оширилган. Маълумот учун, дастурнинг мақсади Европадаги хавфли мафия раҳбарларини қўлга олиш ҳисобланади.  
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Италия Мафия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!