...
МЕНЮ
ONLINE TV

ICANN: “Дунё интернет тармоғида узилиш бўлади”


15:43, 06.09.2018 Технология
 3 271

Доменлар бошқаруви бўйича корпорация янгиланишга тайёр туриш учун қўлланма жойлаштирган.

Доменлар ва IP-адреслар бошқаруви бўйича корпорация ICANN'нинг маълум қилишича, жорий йил 11 октябрь куни дунё интернет тармоғида узилиш бўлади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтидаги ахборотта айтилган.

Ташкилот вакиллари шу куни доменлар тизимлари хавфсизлигини таъминловчи криптографик калитлари алмаштирилишини маълум қилган. Шу сабабдан тармоқ фойдаланувчилари қатор сайтларга киришда қийинчиликларга учраши мумкин. Таъкидланишича, бу жараён тарихда илк бор амалга ошириляпти.

Доменлар бошқаруви бўйича корпорация янгиланишга тайёр туриш учун қўлланма жойлаштирган.

Дастлабки таҳлил натижаларига кўра, мазкур жараён 99 фоиз фойдаланувчиларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Бироқ фойдаланувчиларнинг оз қисми муаммоларга учрайди. 

Мутахассислар техник ўзгариш қурбони бўлган фойдаланувчи дарров буни англашини таъкидлаган. Янгиланиш якунлангач, 48 соат ўтиб, фойдаланувчи хабардор қилинади.

Корпорация ходимлари 11 октябрь бу тахминий сана эканини қайд этиб ўтган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Интернет домен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!