...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИВ марказий аппарати тизимида раҳбарлар ўзгарди


14:53, 09.06.2018 Жамият
 4 589

Ички ишлар вазирлигида ўтган бир ой давомида қатор раҳбарлар алмашинуви юз берди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати тизимидаги раҳбарлик лавозимларида ўзгаришлар бўлди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинландилар:
 
Генерал-майор Баҳодир Йўлдошевич Мирзараҳимов – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони.
 
Полковник Шокиржон Абдумаликович Худойназаров – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондоннинг биринчи ўринбосари-штаб бошлиғи.
 
Подполковник Шуҳрат Ҳикматуллаевич Рафиқов – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-биринчи бўлим бошлиғи.
 
Подполковник Хидиралиев Вали Комилжонович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.
 
Аввалроқ, ИИВ ўринбосари ўзгаргани ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ички ишлар вазирлиги тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар