...
МЕНЮ
ONLINE TV

Имомали Раҳмон ташрифи муносабати билан матбуот маркази ташкил этилди


13:26, 17.08.2018 Жамият
 1 373

Телевидение, радио ва босма ОАВ вакиллари, блогерлар тўғридан-тўғри узатишларни кузатмоқда ва репортаж тайёрламоқдалар.

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг давлат ташрифини ҳар томонлама кенг ёритилиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати томонидан матбуот маркази ташкил этилди. Бу ҳақда Матбуот хизмати раҳбари Комилжон Алламжонов хабар бермоқда.
 
Медиа майдонда телевидение, радио ва босма ОАВ вакиллари, блогерлар тўғридан-тўғри узатишларни кузатмоқда ва репортаж тайёрламоқдалар. Матбуот марказига экспертлар - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти маркази раҳбари Бахтиёр Мустафоев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти бўлим раҳбари Баҳром Сотиболдиев таклиф қилинган.

Теглар:Матбуот маркази Имомали Раҳмон Комилжон Алламжонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар