... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Имтиҳондан йиқилганларда талаба бўлиш учун яна бир имконият бор


12:00, 02.08.2018 Реклама
 18 777

Сизга эртагаёқ талабалар қаторидан ўрин олиш имконини яратамиз.

Реклама
 
Абитуриентлар, ҳаяжонлар қалай? Кеча, 1 август куни Ўзбекистондаги 23 та Олий ўқув юртига кириш учун тест синовлари ўтказилди. Бугун эса уларнинг жавоблари эълон қилинади. Кеча тест синовларида қатнашган йигит-қизлар айни дамда юрак ховучлаб ўтиргани табиий. Биз ҳам қачонлардир бундай ҳаёжонли кунларни бошдан кечирганмиз. Сиз талабаликка қабул қилинмадингиз, деган жавобни олганда эса тарвазумиз қўлтиғимиздан тушганди.
 
Аммо сизда яна бир имконият бор. Буни ҳатто ўзингиз ҳам билмайсиз. Эртагаёқ ҳеч қандай имтиҳонларсиз Олий таълим муассаси талабалари қаторидан ўрин олишингиз мумкин. Бунинг йўли жуда осон.
 
Биз сизни 67 йўналиш бўйича Украинада фаолият юритаётган  9 та энг нуфузли олий ўқув юрти талабаси бўлишга таклиф этамиз. Булар:
 
1. В.Н.Каразин номидаги Харьков миллий университети
2. Ярослав Мудрий номидаги Харьков миллий Юридик университети
3. Кривоград миллий тиббиёт университети
4. Харьков Миллий фармацевтика университети
5. Харьков Миллий политехника университети
6. Харьков Миллий аэрокосмик университети
7. Харьков Миллий авиация университети
8. С.Кузнец номидаги Харьков Миллий Иқтисодиёт университети
9. Харьков миллий тиббиёт университети
 
Сизда ушбу университетлардан бирига кириш истаги туғилдими? Бу борада 7 йилдан буён Ўзбекистон ва Украинада фаолият юритиб келаётган “Inside-A” таълим маркази ёрдам беради.
 
“Inside-A” таълим маркази Украинада олий таълим олиш истагида бўлган ёшларга Олий таълим муассаси талабаси бўлишига ҳар жиҳатдан кўмак беради. Жумладан, ҳужжатларни топшириш, таълим учун пул ўтказмаларини амалга ошириш, самолёт чипталаридан тортиб, таълимни битиргунга қадар яшаш жойи билан таъминлаш, ўқув жараёнида келиб чиқиши мумкин бўлган эҳтимолли муаммоларни бартараф этиш, талабанинг фикру зикрини фақат ва фақат билим олиш билан банд бўлишига шароит яратиш таълим маркази олдидаги асосий вазифадир. Бизга билдирилган ишонч сабаб Украинада таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар бугун 500 нафардан ортди.
 
Олий таълим муассаларида таълим энг камида 4 йил, кўпи билан 6 йилгача. Ўқишни битирганларга мутахассислиги бўйича халқаро диплом берилади. Таълим тизими икки семестрга бўлинган. Ўзбекистонлик талабалар хоҳиш ва истакларига кўра, ўқишларини Ўзбекистондаги Олий ўқув юртларига кўчиришлари ҳам мумкин. Яна бир қувонарли жиҳати шундаки, Украинадаги биз сизга тавсия этаётган Олий ўқув юртларини тамомлаган мутахассислар дунёнинг турли нуқталарида, ҳатто, Ўзбекистонда ҳам ўз касбий фаолиятларини олиб боришлари мумкин.
 
Қадрли ота-оналар! Фарзандим ёлғиз, ўзга юртларда қандай яшайди, деб хавотирланманг. Улар Украинага етиб боргач, биринчи ҳафтанинг ўзидаёқ ётоқхона билан таъминланади. Рус тилини билмайди, дейсизми? Ўзимиз ўргатамиз! Хуллас буёғини бизга қўйиб беринг.
 
ОТМларга ҳужжат топшириш жорий йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади. Ўқишга йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:
 
•  Фуқаролик паспорти нусхаси
•  Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси
•  Мактаб ёки касб-ҳунар коллежи дипломи ва иловаси
 
Шошилинг, ўринлар сони чегараланган. Имтиҳонсиз талаба бўлинг!
 
Манзил: Тошкент, Юнусобод тумани, Ц-4/32-уй, 31-х
Метронинг Абдулла Кодирий бекати
Мўлжал: Олой бозори қарши тарафи
 
Телефонлар: +998977223010, +998974223010, +998974333010
 
Батафсил маълумотлар билан www.medicaleducation.in.ua сайти орқали танишишингиз мумкин.
 
Хизматлар лицензияланган

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!