...
МЕНЮ
ONLINE TV

Испанияда йирик жиноий гуруҳ қўлга олинди. Уларнинг бошлиғи осиёлик


16:53, 06.07.2018 Олам
 4 535

Амалиёт доирасида 8 та провинциядаги 73 та уйда қидирув олиб борилган.

Испанияда арман-грузин жиноий гуруҳларига қарши кенг кўламли махсус амалиётлар олиб борилиши натижасида 129 нафар одам ҳибсга олинди.
 
Грузия Ички ишлар вазирлиги қўлга олинганларнинг икки нафаридагина грузин паспорти бўлганлигини таъкидлаяпти.
 
Испаниядаги Арманистон элчихонаси полиция томонидан қўлга олинган гуруҳнинг матбуотда “арман” деб номланишига эътироз билдирган. Бироқ гуруҳ вакилларининг Арманистон фуқароси ва келиб чиқиши арман эканини тан олган.
 
Операция жорий йил 25-29 июнь кунлари Испания ва Франциянинг бир нечта шаҳарида ўтказилган, испанларга Франция ва Грузия полицияси ёрдам берган. Жиноий гуруҳларнинг фаолиятига доир текширув ишлари икки ярим йил олиб борилган.
 
Интерполнинг фикрича, етти нафар арман ва грузин муштумзўрлари етакчилик қилган гуруҳ наркотик моддалар савдоси, таъмагирлик, коррупция, пул ювиш, талончилик, автомобиллар савдоси, тамаки контрабандаси, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва фирибгарликка алоқадор бўлган. Шунингдек, улар спорт келишувларидаги коррупцияга алоқадорликда гумон қилиняпти.
 
Амалиёт доирасида Мадрид, Барселона, Валенсия, Аликант, Альбасете, Мурсия, Жирона ва Гранада провинцияларидаги 73 та уйда қидирув олиб борилган. Гумонланувчилар уйидан ўточар қуроллар, зеб-зийнат буюмлари ва пул, шунингдек, ноқонуний сигаретлар топилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Испания жиноятчи гуруҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!