...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбулда 8 қаватли бино қулади


21:00, 06.02.2019 Олам
 7 013

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда вайроналар остида қолганлар ҳалок бўлган.

Бугун, 6 февраль куни Туркиянинг Истанбул шаҳри Картал туманида 8 қаватли бино қулади. 2 киши яраланган ҳолда вайроналар остидан қутқарилди. Анадолу Бош прокуратураси бинонинг қулаши бўйича суриштирувни бошлади. Бу ҳақда CNN хабар берди.
 


Ўрхантепа маҳалласи Банклар кўчасида портлаш бўлган. Портлаш ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Бино портлашдан кейин қулагани маълум.
 
Воқеа жойига кўплаб полиция, ўт ўчириш ва тез тиббий ёрдам гуруҳлари етиб борган. Қутқарув ишларига кўнгиллик халқ вакиллари ҳам қўшилган.


 
Бинода 12 та квартира жойлашган ва унда одамлар бўлгани айтилган. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда вайроналар остида қолганлар ҳалок бўлган.
 
Ўрхантепа маҳалласи муҳтори Зеки Доғ эса бинода 14 та хонадон бўлганини айтган. Унинг сўзларига қараганда, бинода 27 киши истиқомат қилган. Вайроналар остида 5 та автомобиль ва 15 киши қолиб кетган.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Истанбул ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!