... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳондаги энг оғир бола 76 кг вазн йўқотди


16:16, 29.01.2018 Саломатлик
 6 180

2 йил аввал 200 кг вазнга эга бўлган бола айни вақтда 120 кг оғирликка эга.

Жаҳондаги энг оғир ўсмир 76 кг оғирлигидан ҳалос бўлишга муваффақ бўлди. Индонезиянинг Ява оролида яшовчи 12 ёшли Арья Пермана 2 йил аввал 200 кг вазнга эга бўлиб, жаҳондаги энг оғир бола номига эришган эди. Бу ҳақда “The Mirror” нашри хабар берди.




 
Аслида, Арья меъёрий вазн билан дунёга келган. Туғилганида 3 кг 200 гр бўлган Арья 2 ёшга тўлиб, вазни ошишни бошлади. Маълумотларга қараганда, Арья кунига 5 маҳал овқатланган. Шуни таъкидлаш керакки, унинг ҳар бир овқатланишига кетган озиқ-овқатга 2 нафар катта кишини тўйдириш мумкин бўлган.
 
Оғир вазн туфайли боланинг ҳаёт тарзи ҳам ўзгарган. У мустақил равишда ҳаракатлана олмаган. Дўстлари билан ўйнамаган, мактабга бора олмаган. Арья кун бўйи фақат ётган, овқатланган, ухлаган. Иссиқ кунларда эса кичик ҳовузда телефон ўйнаб ўтирган.
 
Арьянинг ота-онаси боланинг ҳажми туфайли унга мос келадиган кийим-кечак сотиб олишга ҳам қийналишган. Оғир вазн боланинг саломатлигига ҳам таъсирини ўтказган. Арья тез чарчаган ва нафаси сиқилиб турган.
 
2017 йил апрель ойида Арьянинг ошқозонида жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Бу амалиётдан сўнг Арья 3 ҳафтада 20 кг вазндан ҳалос бўлган.
 
Арьяга қатъий равишда паст калорияли ва кам углеводли овқатлардан иборат диета тайинланди. Натижада у мева ва сабзавотларни кўп истеъмол қилишни бошлади.
 
Айни вақтда 12 ёшли Арья 120 кг вазнга эга. Ҳозир у мактабга боряпти, дўстлари билан футбол, бадминтон ўйнашни бошлади. Ҳар куни 2 км масофага югуриш машқини ҳам бажаряпти. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Индонезия Оғир вазнли бола Арья Пермана 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!