...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззахда мактаб ходими ўзини осиб қўйди. Нимага?


19:52, 05.09.2018 Жамият
 16 393

“Qalampir.uz” журналисти воқеа юзасидан маълумот олиш учун Жиззах вилояти ИИБга мурожаат қилди.

Жиззах вилоятининг Зомин тумани Даштобод шаҳарчасида 29 ёшли қиз ўзини осиб қўйган. Мудҳиш ҳодиса 31 август куни содир бўлган.

У 50-ўрта мактабда котиба бўлиб ишлаган. “Улуғбек” маҳалласида яшаган аёл уйидаги оғилхонадан осилган ҳолда топилган. Марҳумнинг ота-онаси бунга қизининг шахсий ҳаётига оид турли миш-мишлар сабаб бўлганини таъкидлаган.

“Qalampir.uz” журналисти воқеа юзасидан маълумот олиш учун Жиззах вилояти ИИБга мурожаат қилди.

Минг афсуслар бўлсинки, телефон қўнғироғига жавоб берган Ички ишлар ходими ўзи бу масала бўйича ҳеч қандай маълумотга эга эмас, ёки у бошлиғидан ҳеч кимга, ҳеч қандай маълумот берма деган кўрсатма олган.

Хуллас, у бизга ҳеч нима айтишни истамади, балки ўша ИИВ ходими ўзи масъул ҳудудда нималар бўлаётганидан бехабардир...
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Зомин тумани Мактаб Ўз жонига қасд қилиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар