...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззахда мудҳиш ЙТҲ: ҳайдовчи автомобиль билан бирга ёниб кетди


12:11, 16.11.2018 Жамият
 11 526

Автомашинадан 25-30 ёшлардаги номаълум эркак кишининг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Кеча, 15 ноябрь куни куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида навбатдаги мудҳиш ЙТҲ қайд этилди. Унда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи Э.А. бошқарувидаги “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинасини “Кўкгумбаз” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 “Тошкент-Термиз” йўлининг 1014-км.да ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Самарқанд вилоятида яшовчи Ҳ.М.нинг бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Натижада “ЗИЛ-130” бериб бетон тўсиққа урилган. Оқибатда юк автомобилида ёнғин чиққан. Ҳайдовчиси эса машина кабинасидан чиқа олмаган.
 
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилганда юк автомашинасининг салонидан осиё миллатига мансуб, 25-30 ёшлардаги номаълум эркак кишининг куйган ҳолдаги жасади топилган. Жасад суд-тиббий экспертизасига юборилган.
 
Айни вақтда унинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар