...
МЕНЮ
ONLINE TV

Канадада иссиқ ҳароратдан 6 киши ҳалок бўлди. Японияда эса 3400 дан ортиқ...


11:11, 04.07.2018 Олам
 4 095

Вазият юзасидан шошилинч чора-тадбирлар кўрилиши бошланди.

Канаданинг Монреаль шаҳрида ҳаво ҳарорати кўтарилгани сабаб 6 киши ҳаётдан кўз юмди.  Бу ҳақда “CTV News” телеканали хабар берди.
 
Маълумотга кўра, ҳаво ҳароратининг +35 °С даражадан ошиши,  тез ёрдам хизматига қўнғироқлар сонини кескин ошишига сабаб бўлган.
 
Халок бўлганларнинг айримлари кўп қаватли уйларда ёлғиз яшаган бўлиб, улар сурункали ёки руҳий касалликлардан азият чеккан.
 
Вазият юзасидан шошилинч чора-тадбирлар кўрилиши бошланди.  Маҳаллий аҳолига салқин жойларда юриш тавсия этилмоқда.
 
Японияда эса,  бир ҳафта ичида 3473 нафар одам шифохонага ётқизилди,  улардан уч нафари вафот этган.  Бу ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 5 баробар юқори.
Айюб Мустафо

Теглар:Иссиқ Канада Япония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!