... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Канн Халқаро фестивалида илк бор Ўзбекистон павильони очилди


12:41, 09.05.2018 Кино
 3 026

Павильон 8 май куни ўз эшикларини дунёнинг барча мамлакатларидан ташриф буюрган кино вакилларига очди

Жорий йилнинг 8-19 май кунлари бўлиб ўтадиган 71-Канн халқаро кинофестивали доирасида илк бор Ўзбекистон павильони ташкил этилди. Бу ҳақда Кинематографияни ривожлантириш маркази ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.
 
Дунёнинг 58 мамлакати миллий павильонлари қаторидан жой олган Ўзбекистон павильони 8 май куни ўз эшикларини дунёнинг барча мамлакатларидан ташриф буюрган кино вакилларига очди.
 
















Павильонда фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларига Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти, фильм суратга олиш учун имкониятлар намойиш этилади. Шунингдек, халқаро мақомини олган ва шу йил октябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган PROlogue фестивали тақдимоти ҳам ўтказилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Канн Халқаро фестивали Ўзбекистон павильони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!