... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Кераксиз рекламалар жонга тегдими? Chrome янги функцияни ишга туширди


15:14, 19.04.2018 Технология
 2 086

Chrome 66 да Google аниқлаши учун 34 минг доллар сарфлаган 62 та хато бартараф этилган.

“Chrome”нинг янги 66 версияси сайтларни автоматик тарзда овоз чиқариб юборишини чекловчи хизматга эга бўлди. Бу видеороликлар билан бир қаторда саҳифалар автоматик тарзда эшиттирувчи барча контентларга таъсир қилади.
 
“Автоматик эшиттириш интернетнинг тез ва енгил ишлашини таъминласа ҳам кутилмаганда овозли реклама ёки видеороликларнинг қўйилиши фойдаланувчиларни энг кўп безовта қилувчи муаммолардан”, дейди Google.
 
Янги версияда қайси саҳифаларда овозли рекламаларни автоматик қўйиш мумкин, қайсиларида йўқ фойдаланувчининг ўзи танлаши мумкин бўлади.
 
Бундан ташқари, Chrome 66 да Google аниқлаши учун 34 минг доллар сарфлаган 62 та хато бартараф этилган. Бу ҳақда “Vesti.ru”  хабар берди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Chrome Google 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!