... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Корея Республикасига кетиш осонлашдими?


14:18, 14.07.2018 Олам
 7 327

Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун топшириладиган тест синовлари бўйича саволлар юзасидан маълумот берилган.

Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун топшириладиган тест синовлари фуқароларнинг корейс тилини билиш даражасини белгилаш билан чекланмасдан, унинг иш малакаси, жисмоний ҳолатини ҳам аниқлашдан иборат бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Маълумотда айтилишича, ЎзА мухбири иштирок этган тадбирда Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун топшириладиган тест синовлари бўйича саволлар юзасидан маълумот берилган.
 
Яъни, хорижий давлатларнинг ваколатли ташкилотлари билан тузилган битим ва шартномаларга асосан 2018 йилнинг 6 ойи давомида Кореяга 1243, Россияга 513, Туркияга 241 ва Польшага 5 нафар фуқаро ишга юборилган.
 
Кореяда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун корейс тилидан тест синовларида қатнашиш истагини билдирган, 2018 йилнинг 9-15 май кунлари онлайн рўйхатдан ўтган, банк тўловини амалга оширган ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан тасдиқланган фуқароларга 20 июль – 28 август кунлари навбатдаги тест синовлари ўтказилади.
 
Тест жараёни ўқиш (20 та савол) ва эшитиш (20 та савол) қисмларидан иборат. Ҳар бир қисмнинг давомийлиги 25 дақиқадан жами 50 дақиқани ташкил этади.
Ориф Умиров

Теглар:Жанубий Корея тест 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!