...
МЕНЮ
ONLINE TV

Криштиану Роналду: “Hala Madrid”


11:38, 11.07.2018 Спорт
 2 577

Португалиялик футболчи “Реал” мухлисларига хайрлашув мактубини йўллади.

Италиянинг “Ювентус” клуби футболчисига айланган Криштиану Роналду “Реал” мухлисларига хайрлашув мактубини ёзди. Мактуб матни “Реал” клубининг расмий сайтида эълон қилинди.
 
“Реал” ва Мадрид шаҳрида ўтган йилларим ҳаётимнинг энг бахтли онлари бўлди. Жамоа ва шаҳар аҳлига алоҳида ташаккур билдираман. Менга билдирилган меҳр ва ишонч учун барчага раҳмат!.
 
Ҳаётимда янги босқичга ўтиш вақти келган эди. Айнан, шунинг учун раҳбарлардан мени қўйиб юборишларини сўрадим. Мухлислар мени тушунишларини истар эдим.
 
9 йил давомида мухлислар мени қўллаб келишди. 9 йил ажойиб лаҳзалар билан ўтди. “Реал”да ажойиб дўстларим бор эди. Биз улар билан кетма-кет 3 марта чемпионлар лигасида ғолиб чиқдик. Айнан дўстларим туфайли 4 та “Олтин тўп” ва 3 та “Олтин бутса” соҳиби бўлдим. Шу давр мобайнида мен катта ва буюк жамоа футболчиси бўлдим.
 
“Реал Мадрид” нафақат кўнглим ва оила аъзоларимнинг юрагидан жой олди. Шунинг учун бутун жамоа, президент, директорлар, жамоадошларим, шифокорлар ва барча ишчиларга миннатдорчилик билдираман.
 
Кўп ўйладим ва янги босқичга ўтиш вақти келди деган қарорда тўхтадим. Ҳа, мен кетяпман, лекин клуб либоси, рамзи, “Сантьяго Бернабеу” қаерда бўлмай доимо ёдимда бўлади. Ҳаммага раҳмат, 9 йил олдин айтганимдек яна “Hala Madrid” деб баралла айтаман”.
 
Маълумот ўрнида, Криштиан Роналду “Ювентус” билан 4 йиллик шартномага имзо чекди. Унинг йиллик маоши 31 миллион еврони ташкил қилади. Португалиялик футболчи “Реал”га 2009 йил “Манчестер Юнайтед”дан ўтган эди ва шунча вақт мобайнида 438 та учрашувда майдонга тушиб, 451 та гол урган
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Ювентус Реал Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!