...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лукашенко Мирзиёевнинг Чорвоқдаги шахсий қароргоҳига борди


18:08, 14.09.2018 Жамият
 11 255

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев “Қайнарсой”га хорижий етакчиларни таклиф қилмаган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шаҳардан ташқаридаги қароргоҳига хорижий давлатлар раҳбарлари орасидан биринчи бўлиб Беларусь Президенти Александр Лукашенко ташриф буюрди. Бу ҳақда БЕЛТА хабар бермоқда.
 
“Қайнарсой” қароргоҳи Тошкентдан 90 км узоқликда, Чорвоқ сув омбори ёнида, ғарбий Тянь-Шаннинг этагида жойлашган.
 
У денгиз сатҳидан 900 метр баландликда қурилган. Ҳудудда бир нечта турар-жой иншоотлари, вертолёт майдончаси ва бандаргоҳ мавжуд.
 
Хабарда айтилишича, бундан аввал Шавкат Мирзиёев “Қайнарсой”га хорижий етакчиларни таклиф қилмаган.
 
Эслатиб ўтамиз, Беларусь президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида шерикликнинг устувор йўналишлари бўйича 19 ҳужжат имзоланди. Тошкентда бўлиб ўтган бизнес-форумда эса умумий қиймати 230 миллион доллардан ортиқ бўлган шартномалар имзоланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Беларусь Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар