...
МЕНЮ
ONLINE TV

Манба: Президент Қорақалпоғистонга ёлғиз бормаган


08:23, 16.11.2018 Жамият
 18 573

Президентнинг Қорақалпоғистонга амалга оширган ташрифи эса шу бугунгача бўлган ташрифлардан ажралиб турган.

Хабарингиз бор, кеча, 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.
 
Анъанага кўра, давлат раҳбарининг вилоятлар бўйлаб амалга оширадиган ташрифлари давомида унга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзолари – Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ҳамроҳлик қиларди. Президентнинг Қорақалпоғистонга амалга оширган ташрифи эса шу бугунгача бўлган ташрифлардан ажралиб турган.
 
Гап шундаки, Президент Мирзиёев бу гал Қорақалпоғистондаги вазият билан танишиш учун Ўзбекистоннинг уч хорижий мамлакатдаги элчиларини ҳам олиб борган. Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ғайрат Фозилов, Ўзбекистоннинг ХХРдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Саидов ҳамда Ўзбекистоннинг Қувайт давлатидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳромжон Аълоев Президентга ҳамроҳлик қилган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
 
Икки йиллик тарихда илк бор элчилар Президентнинг вилоятлар бўйлаб амалга оширадиган ташрифида ҳамроҳлик қиляпти. Бунинг асосий сабаби эса хориж тажрибасини ўрганиш, ҳамкорликни жадал йўлга қўйиш, камчиликларни бартараф этиш, қолаверса, Ўзбекистоннинг имкониятлари жаҳон бозоридаги йирик корхоналарга танитишдир. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташриф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар