...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мессига ўхшашга ҳаракат қилган ёш футболчи ҳалок бўлди


11:18, 07.07.2018 Спорт
 9 803

Футболчи хушини йўқотган, жамоадошлари унга ёрдам беришга уринган, бироқ уддалай олишмаган.

Ҳиндистонлик бошланғич футболчи Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Мессининг ҳаракатини такрорлашга ҳаракат қилиб, ҳалок бўлди.
 
Калькутта штати фуқароси Сагар Дас шериги узатган тўпни Месси усулида қабул қилишга уринган, аммо мувозанатни йўқотиб, йиқилган ва тўп кўкрагига келиб урилган.
 
Футболчи хушини йўқотгач жамоадошлари унга ёрдам беришга уринган, бироқ уддалай олишмаган. Ўйинчилар уни Камархатидаги шифохонага олиб борганлар ва Дас шу ерда вафот этган.
 
Футболчининг акаси маълум қилишича, Дас Мессининг ашаддий мухлиси бўлган ва унинг барча ўйинларини томоша қилиб борган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ҳиндистон ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!