...
МЕНЮ
ONLINE TV

МФЙ раиси одам ўлдириб, жасадни каналга оқизди


15:58, 29.09.2018 Жамият
 16 416

Маҳалла раиси қарз олиб, уни қайтаролмагач, қотилликка қўл урди.

Самарқанд шаҳар ИИБга 2017 йил 17 июль куни Самарқанд шаҳар Учқудуқ маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Дарғом каналидан шахси номаълум эркак кишининг жасади топилгани ҳақида хабар қилишган. Зудлик билан тергов-суриштирув гуруҳи воқеа жойига етиб борган ва суд тиббий-экспертизаси тайинланган.
 
35-40 ёшлардаги шахси номаълум эркак мурдаси чириш ҳолатдалиги ва сувда кўп қолиб кетганлиги аниқланган. Унинг танаси, пешона, чап қош, энса, тепа соҳалари эзилган, калла-суяк соҳалари синган. Ўлим сабаби дея бошига берилган жиддий зарбалар тасдиқланган.
 
ИИБ ходимлари, аввало, марҳумнинг шахсини аниқлаш, сўнгра унинг ўлими сабабларини суриштиришга киришган. Ушбу жараён давом этаётган пайтда Самарқанд шаҳрида эгасиз қолдириб кетилган автомашина топилган. Бу мудҳиш жиноят калавасининг учини топишга ёрдам берган. 30 Т 265 ВА рақамли Nexia Ургут туманидаги Бешкон маҳалласида яшовчи Дилмурод Бобомуродовга тегишли экани ва у айнан Дарғом каналидан топилган марҳум экани маълум бўлган.
 
Қидирув ва суриштирув ишларидан жиноят тафсилотлари ва бу мудҳиш қотилликка қўл урган шахслар аниқланди. Воқеа машина топилган Самарқанд шаҳрида эмас, Ургут туманининг Тароқли маҳалласида содир бўлган экан.
 
“Тароқли“ маҳалла фуқаролар йиғини раиси О.Одилов шу маҳаллада яшовчи Л.Дўсановадан 2015 йилда 1000 доллар миқдорида қарз олади. Аммо қарзни вақтида қайтара олмайди. Кунларнинг бирида Л.Дўсанова маҳалла раисига қўнғироқ қилиб, фуқаро Д.Бобомуродов уни доимий равишда ҳақоратлаб, хўрлаб келаётганини айтади. Шундан сўнг икковлон Д.Бобомуродовдан ўч олишни режалаштиради ва бу иш амалга ошса, Л.Дўсанова маҳалла раисининг қарзидан воз кечишини билдирган.
 
Ушбу шарт О.Одиловга ҳам маъқул тушади ва у Л.Дўсанованинг хонадонида Д.Бобомуродовнинг мастлигидан фойдаланиб, унинг бошига болта билан уриб, ўлдиради. Жиноий шериклар – О.Одилов ва Л.Дўсанова жиноят изини яшириш ва муқаррар жазодан қутулиб қолиш мақсадида Д.Бобомуродовнинг жасадини кўрпача ва гиламга ўраган ҳолда марҳумга тегишли бўлган Nexia’нинг юкхонасига ортади. Сўнгра жасадни Тайлоқ туманининг Давлатобод қишлоғидан оқиб ўтувчи Дарғом каналига ташлаб юборади. Эртаси куни эса машинани Самарқанд шаҳрига олиб бориб, ўша ерда қолдириб келишади.
 
2017 йилнинг июль ойи бошларида содир бўлган мазкур жиноят унинг ижрочилари ўйлаганидек изсиз кетмади.
 
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг ҳукмига кўра Л.Дўсанова ва О.Одилов турли муддатларга озодликдан маҳрум этилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Самарқанд вилояти қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар