... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Можаролардан кейин Facebook рекорд даражада фойда топди


16:54, 26.04.2018 Технология
 1 676

Жорий йил март ойида кундалик фойдаланувчилар сони 1 миллиард 450 минг кишини ташкил қилган.

Американинг Facebook Inc. жорий йил биринчи чоракда рекорд даражада фойда олди ва тушумни 49 фоизга оширди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар берди.
 
Бундай юқори даромад топишга фойдаланувчиларнинг маълумотлари тарқаб кетиши ва реклама мақсадларида қўлланиши билан боғлиқ можаро ҳалал бермади.
 
Маълумотларга кўра, январь-март ойларидаги соф фойда 63 фоизга ошиб, 4,99 миллиард долларга ёки акция ҳисобида 1,69 миллиард долларга етган. Ўтган йили шу даврда фойда 3,06 миллиард доллар ёки акция ҳисобида 1,04 миллиард долларга тенг бўлган.
 
Компаниянинг ўтган чоракда рекламалардан даромади 50 фоизга ошиб, 11,8 миллиард долларга етган.
 
Жорий йил март ойида кундалик фойдаланувчилар сони 1 миллиард 450 минг кишини ташкил қилган.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йил март ойида Facebook фойдаланувчилари маълумотларининг тарқаб кетиши сабабли ижтимоий тармоқ атрофида катта можаролар бошланган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Facebook 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!