...
МЕНЮ
ONLINE TV

Молия вазирлиги тизимида 100га яқин раҳбар ўзгарди


18:27, 06.06.2018 Жамият
 4 289

Молия идоралари ходимлари орасидан раҳбарлик лавозимларига амалий кадрлар заҳираси шакллантирилди.

Республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар давлат бошқаруви органларининг барча бўғинларида кадрларнинг амалий заҳирасини шакллантириш заруратини келтириб чиқармоқда. Бу борада Молия вазирлиги тизимида бир қанча амалий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
 
Жорий йилда тизимда юқори касб маҳоратига эга, самарали меҳнат қилиб келаётган, замонавий фикрлаш ва ностандарт ҳолатларда тезкор қарорлар қабул қила олиш қобилятига эга молия идоралари ходимлари орасидан раҳбарлик лавозимларига амалий кадрлар заҳираси шакллантирилди.
 
Шакллантирилган амалий заҳира таркибидан молия идорларида вакант бўлган раҳбарлик лавозимлари тўлдирилди ва жами 93 нафар раҳбарлар тайинланди.
 
Бунда тайинланганларнинг 54 нафари Молия бўлими мудирлари, 28 нафари Ғазначилик бўлинмалари бошлиқлари ва 11 нафари ҳудудий Давлат молиявий назорати бошқармалари бошлиқларини ташкил қилади.
 
Маълумот ўрнида, биргина апрель-май ойларида қуйидаги вакант лавозимлар тўлдирилди, уларнинг:
 
6 нафари вилоят даражасидаги раҳбарлар: Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси, Тошкент шаҳар Давлат молиявий назорати бош бошқармаси, Андижон, Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг Ғазначилик ва Хоразм вилоятининг Пенсия жамғармаси бошлиқлари.
 
22 нафари туман ва шаҳар молия бўлимлари:
 
Фарғона вилоятининг - Тошлоқ, Бувайда, Сўх, Ўзбекистон, Учкўприк, Олтиариқ ва Фарғона шаҳрлари, Наманган вилоятининг - Наманган, Чуст, Чортоқ, Норин ва Наманган шаҳарлари, Бухоро вилоятининг - Вобкент, Ромитан, Бухоро ва Қоровулбозор, Самарқанд вилоятининг - Каттақўрғон ва Паяриқ, Сурхондарё вилоятининг - Қизириқ ва Денов, Навоий вилоятининг - Кармана, Қашқадарё вилоятининг Китоб туманларига мудирлар
 
24 нафари туман ва шаҳар Ғазначилик бўлинмалари бошлиқлари:
 
Тошкент вилояти бўйича - Қуйичирчиқ, Олмалиқ шаҳри, Жиззах вилояти бўйича - Ғаллаорол ва Мирзачўл, Андижон вилояти бўйича - Асака, Улуғнор ва Балиқчи,  Қорақалпоғистон Республикаси бўйича - Тахтакўпир, Хўжайли, Нукус ва Тахиатош, Сирдарё вилояти бўйича - Гулистон ва Оқолтин, Хоразм вилояти бўйича - Човот, Хива, Қўшкўпир туманлари, Урганч ва Хива шаҳри, Сурхондарё вилояти бўйича -Сариосиё, Бухоро вилояти бўйича - Ромитан, Тошкент шаҳри бўйича - Олмазор ва Яккасарой, Наманган вилояти бўйича - Чортоқ, Самарқанд вилояти бўйича - Иштихон ва Самарқанд шаҳар Ғазначилик бўлинмаларига бошлиқлар тайинландилар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Молия вазирлиги тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар