...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москва шаҳри марказида ухлаб қолган хонанда тунаб кетилди


17:26, 06.07.2018 Олам
 2 901

Айни вақтда ўғирланган буюмлар қиймати аниқланяпти ва текширув ўтказиляпти.

Бугун, 6 июль куни Россия эстрада қўшиқчиси Сергей Пенкинни Москва марказидаги скамейкалардан бирида ухлаб қолганда тунаб кетилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Пенкин Москва марказидаги кафелардан бирида ўтирган, сўнг чиқиб, кафе олдидаги скамейкада ухлаб қолган. Маълум вақтдан кейин уйғонганда хочли тилла занжири, тилла узуги, Saint Honore қўл соати ва iPhone X телефони йўқлигини пайқаган.
 
Айни вақтда ўғирланган буюмлар қиймати аниқланяпти ва текширув ўтказиляпти.
 
Пенкиннинг ўзи ўғирлик ҳақидаги маълумотни инкор қилган.
 
“Бу нима сафсатабозлик. Ҳеч нима бўлгани йўқ. Ўзим ҳақимда қанчалар кўп қизиқарли маълумотлар эшитаман-а. Аҳмоқлик”, деган хонанда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Москва Хонанда ўғирлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!