...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мудофаа вазирлиги махсус автомобиль рақамлари билан таъминланади


15:21, 12.07.2018 Жамият
 3 183

Рақамлар Ички ишлар вазирлиги ЙҲХБга қарашли “Ўзавтомотобелги” ДУК билан келишган ҳолда ўзгартирилади.

Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратига қарашли хизмат машиналарига янги турдаги автомобиль рақамларини ўрнатиш бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Таъкидланишича, рақамлар Ички ишлар вазирлиги ЙҲХБга қарашли “Ўзавтомотобелги” ДУК билан келишган ҳолда жорий этилмоқда.
 
Янги автомобиль рақамининг аввалгисидан фарқи — у эндиликда оқ фонда ва тўртта рақам кетма-кетлигидан иборат бўлади.
 
Масалан,  “01 0047 MV” автомобил рақамидаги 01 — Тошкент шаҳри ҳудудига тегишли эканлигини,  0047 — тартиб рақамини,  MV — Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратининг хизмат автомобили эканлигини билдиради.
 

2018 – 2019-йиллар давомида Мудофаа вазирлиги қўшинларига қарашли барча турдаги ҳарбий автотранспорт воситаларига тўртта рақамлар кетма-кетлигидан иборат қора фондаги автомобил рақамлари ўрнатилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мудофаа вазирлиги Автомобиль рақами 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар