... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Мудҳиш ЙТҲ икки болани онасидан айирди


14:01, 11.07.2018 Жамият
 7 123

Lacetti ҳамда Matiz автомашинасининг тўқнашуви натижасида, ҳайдовчи аёл вафот этди.

Кеча, 10 июль куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида фожиали ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати маълум қилди.
 
Маълум қилинишича, Ангренда яшаган Ю.Алиева (исми ўзгартирилган) бошқарувидаги Lacetti автомашинасини шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган У.Гадоев (исмли ўзгартирилган) бошқарувидаги Matiz автомашинасининг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган. Натижада қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб ағдарилган.
 
Натижада Lacetti ҳайдовчиси Ю.Алиева жароҳат олиб шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Эътиборлиси, машина йўловчилари бўлмиш, аёлнинг 8 ҳамда 2 ёшли фарзандлари  жароҳат олиб шифохонага ётқизилганлар
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ангрен ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар