...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муқаддас Саъдуллаева ва Йигитали Мамажонов оила қургани маълум бўлди


16:21, 30.12.2018 Шоу-бизнес
 42 287

Йигитали ва Муқаддас бугунги оилага қадар икки турмуш кўришган.

Аввалроқ, Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаеванинг қизи – актриса Муқаддас Саъдуллаева ўғил фарзанд кўргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугунгача янги оиласи ва турмуш ўртоғини сир тутиб келган Муқаддас Саъдуллаева ва ниҳоят тарқалган гап-сўзларга ойдинлик киритди. Instagram’да маълум қилишича, актриса актёр Йигитали Мамажоновга турмушга чиққан. Улар оила қурганини бир йилга яқин вақт давомида сир сақлаб келишган.
 
"Яратганга Ҳамду санолар бўлсин, мана шу чиройли бахтимизга бахт қўшган кун ҳам келди. Хонадонимизга сал кам 1 йиллик ширин турмушимизнинг,  муҳаббатимизнинг меваси Абубакр Сиддиқ куни кеча илк бор янги меҳмон бўлиб келдилар!  Бахтни кўз-кўз қилиш яхшиликка олиб келмаслигини ҳаётий тажрибамда, яқинларимда кўп гувоҳи бўлганман. Шунинг учун ҳам чиройли турмушимиз ҳеч кимнинг назарида бўлишни истамадик, шу кунгача тинч-тотув яшаб келяпмиз, лекин охирги кунлар хақиқат асталик билан очилиб, ғаламис, қалби қора инсонларнинг қуролига айланиб, ҳар хил туҳмат, бўҳтонлар билан оиламиз шанига хунук гаплар гуллай бошлади. Шунинг учун бугун охири бахтимни фақатгина яхшилар, қалби тоза инсонлар билан бўлишишни истадим.
 
Мен Бахтлиман қайнонам ойижонимдек, турмуш ўртоғимдек қалби тоза, мехрибон, инсофли диёнатли инсонлар ҳозирда жуда кам. Оилада бахтнинг калитини эса иймонли турмуш ўртоғига, ҳар қандай вазиятда ҳам итоатли бўлишда, деб биламан!”, деб ёзади Муқаддас Саъдуллаева.
 
Актриса Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажоновгача икки марта турмуш қурган. Иккинчи турмушидан эса бир қизи бор эди. Йигитали Мамажонов ҳам аввалига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева билан турмуш қурди. Улар икки ўғил фарзандли бўлишди. Кейинроқ, қозоғистонлик қиз билан турмуш қургани ва қиз фарзанд кўргани ойдинлашди. Бу муносабатлар ҳам узоққа бормади. Муқаддас Саъдуллаева бу ҳақида гапираркан, янги оила бошқаларнинг турмушини бузиш эвазига бунёд бўлмаганини айтади.
 
“Айтиб ўтишим лозимки, биз ҳеч кимнинг оиласини бузиб турмуш қурганимиз йўқ, бахтини ҳам тортиб олганимиз йўқ. Биз фақатгина Яратган буюрган йўлда, дунёқарашларимиз тўғри келиб, қалбларимизни ҳамда ҳаётимизни туташтирдик, холос!  Барча-барча яхшиларга фақатгина бахтни, яхшиликларни тилаб қоламан!  Азизлар, инсонларга қўлингиздан келса яхшилик қилинг, яхшилик қилиш келмаса, ёмонлик ҳам қилманг. Яхшилик қилолмаган инсонингизга ҳеч бўлмаса ёмонлик қилмаслик имкониятингиз бор. Инсондан фақатгина дунёда яхшилик қолади!”.

Теглар:Йиигитали Мамажонов Муқаддас Саъдуллаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!